date
views 1 244

ЕИ янги санкциялар пакетида Калининград транзити қоидаларини ўзгартириши мумкин

ЕИ янги санкциялар пакетида Калининград транзити қоидаларини ўзгартириши мумкин
Фото: Unsplash
Европа Иттифоқи санкцияларининг янги пакети Ғарб чекловлари остидаги Россия товарларини Литва орқали Калининград вилоятига олиб ўтиш қоидаларига тузатишлар киритиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg нашри манбалари хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, айрим европалик расмийлар Литвага санкция остидаги товарларни ўз ҳудуди орқали Калининградга ўтказишга рухсат бериш учун босим ўтказилиши мумкинлигидан хавотирда.

Bloomberg суҳбатдошларидан бири санкцияларни қўллаш қоидалари нафақат Литва, балки бутун Европа Иттифоқига тааллуқли бўлиши кераклигини таъкидлади.

Бундан ташқари, агентлик маълумотларига кўра, Европа Иттифоқи, кутилганидек, янги санкциялар пакети доирасида Россия олтинининг экспортига чекловлар тайёрламоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ G7 мамлакатлари етакчилари шундай чора қўллаш бўйича келишиб олган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЕИ янги санкциялар пакетида Калининград транзити қоидаларини ўзгартириши мумкин