Фото: Getty Images
АҚШ Мудофаа вазирлиги Украина учун қиймати 820 миллион долларлик навбатдаги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини эълон қилди, деб ёзади Meduza Пентагон сайтига таяниб.
Янги ёрдам пакети доирасида АҚШ Украинага Норвегияда ишлаб чиқарилган кичик ва ўрта радиусга таъсир қилувчи NASAMS ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари (иккита), аввалроқ етказиб берилган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимлари учун ўқ-дорилар, шунингдек, 150 мингта артиллерия снарядлари ва контрбатарея радарларини юборади.
Аввалроқ ушбу пакет тез орада ажратилиши ҳақида Америка президенти Жо Байден айтиб ўтганди.
Апрелда АҚШ Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан буён биринчи марта Украинага ижара ёки узоқ вақт давомида бўлиб-бўлиб тўлаш шартлари билан қурол-яроғ етказиш имконини берувчи ленд-лиз дастурини ишга туширган эди.
Июнь бошида Жо Байден Украинага Киев сўраб келган HIMARS баравар ўт очиш реактив тизимларини етказиб беришни буюрди. АҚШ маълум қилишича, Украина улардан Россия ҳудудига зарбалар беришда фойдаланмасликка ваъда берган.
Россия президенти Владимир Путин Украинага Американинг баравар ўт очиш реактив тизимлари етказиб берилиши Россия «махсус операцияси» боришини ўзгартира олмаслигини айтди.
Пентагоннинг сўнгги ҳисоб-китобларига кўра, Россия истилоси бошидан буён АҚШ Украинага жами 6,9 миллиард долларлик, АҚШнинг амалдаги маъмурияти ҳокимият тепасига келганидан буён эса 7,6 миллиард долларлик кўмак тақдим этган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи