Гонконгдаги The Arch турар жой мажмуасида жойлашган ва бир вақтлар Гулнора Каримовага тегишли бўлган ҳашаматли пентхаус 285 фоизлик фойда билан 2016 йилдаёқ сотиб юборилган.
Бу ҳақдаги маълумот шу пайтгача сир тутилган ва ушбу ҳужжат энди интернетга тарқаб кетган. Гонконгнинг энг қиммат ҳудудида жойлашган мазкур пентхаус 2008 йилда Гулнора Каримова компанияси томонидан 36,5 млн. долларга сотиб олинган эди.
Кейинчалик уй «Дадо» гуруҳи яккахони, Каримованинг бизнес ҳамкори Рустам Мадумаровга пулланган.
2016 йилда уй эгалари Каримова ва Мадумаров қамоқдалик пайтида пентхаус 68,4 млн. долларга сотилган.
Каримованинг қизи Имон Каримова ўзининг Инстаграм саҳифасида ёзишича, бу уйни сотиб фойда кўрганлар бир куни ошкор бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова айни пайтда қамоқда бўлиб, унинг Швейцарияда музлатиб қўйилган маблағларини қайтариш бўйича якуний жараёнлар шу йил февралда бошланган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи