16:51 / 02.07.2022
2 498

НАТО саммити меҳмонларини рус таомлари ҳайратда қолдирди

НАТО саммити меҳмонларини рус таомлари ҳайратда қолдирди
Мадридда бўлиб ўтаётган НАТО саммитининг ресторан менюсидан “Русча картошкали салат” деб номланган таомнинг жой олиши ғарб расмийлари ва журналистларини ҳайратда қолдирди, деб хабар қилди Reuters.

Салат таркибига нўхат, картошка, сабзи ва майонез киради.
"НАТО саммитида рус салати? Мен бу таом танловидан бироз ҳайратда қолдим", - дейди журналист Иняки Лопес.

Мақола муаллифларининг қайд этишича, “рус салати” саммит иштирокчиларининг Россияни Шимолий Атлантика альянси учун расман “таҳдид” деб аташ режалари туфайли саросимага сабаб бўлган.

Бироқ, таомнинг юқори углеводлилиги унинг мунозарали номидан кўра муҳимроқ эди. Хабарларга кўра, у бир неча соат ичида сотилган.

Маълумот учун, НАТО саммити 30 июнга қадар давом этади. Унда Россияни “коллектив хавфсизликка бевосита таҳдид” сифатида белгилашга оид янги стратегик концепцияни қабул қилиш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » НАТО саммити меҳмонларини рус таомлари ҳайратда қолдирди