Фото: Getty Images
Қирғизистон президенти Садир Жапаров казинони қонунийлаштирувчи ҳужжатларни имзолади, деб ёзади «Gazeta.uz». 22 июнь куни қонунлар Жогорку Кенеш томонидан қабул қилинганди. Шу пайтгача Қирғизистонда ўйин бизнесига нисбатан тўлиқ қонуний тақиқ амал қилиб келган.
Янги қонунларнинг мақсади инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш йўли билан давлат бюджетига қўшимча маблағларни жалб қилиш ҳисобланади, дея маълум қилди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.
Ўйин фаолияти билан фақат МЧЖ ёки ЁАЖ шаклидаги юридик шахслар 10 йил муддатга бериладиган лицензия асосида шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Казино турар жой биноларида, ОТМлар, мактаблар, болалар боғчалари ва бошқа ўқув муассасалари, тиббиёт ва ибодат муассасалари ҳамда маданият муассасалари биноларида жойлашиши мумкин эмас.
Қирғизистон фуқаролари, 21 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари, шунингдек, ақли норасо чет эл фуқаролари ўйин муассасалари мижозлари бўла олмайди.
Нашр эслатишича, Ўзбекистонда казино ташкилотларига, шу жумладан, виртуал казино, тотализаторлар ва бошқа азарт ўйинларига нисбатан тақиқ амал қилади.
2019 йилда Мўйноқда ўйин зонаси ташкил этиш режалари ҳақида хабар берилган, аммо қонунчилик имкониятлари мавжуд эмаслиги туфайли, бу тўхтаб қолди.
Ўша йили 2021 йил 1 январдан букмекерлик фаолиятини қонунийлаштиришни кўзда тутувчи президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. У спорт, айниқса футболни ривожлантиришда ёрдам бериши кутилган эди. Бироқ бу ташаббус ҳам маъқулланмади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи