
Евронинг долларга нисбатан курси 1,0281 долларга пасайди — бу 2002 йил декабрдан буён қайд этилган минимум ҳисобланади, деб ёзади Bloomberg.
Агентликнинг ёзишича, курс инвесторларнинг Европа валютасига нисбатан қизиқиши пасайгани сабабли тушмоқда: улар Европа марказий банки инфляцияга қарши курашиш учун асосий ставкани кўтаришини кутмоқда.
Бундан ташқари, бозор қатнашчилари Евроҳудуд иқтисодиётида рецессия бошланишидан хавфсирамоқда.
2022 йил охирига бориб евро қиймати доллар билан тенг бўлиши эҳтимоли 60 фоизни ташкил этади, деб ҳисобламоқда таҳлилчилар. Қайд этилишича, 4 июл куни бу эҳтимол 46 фоиз деб баҳоланганди.
Июн ойида Евроҳудудда йиллик инфляция 8,6 фоизга тезлашди. Нархлар асосан энергия, маҳсулотлар, алкогол ва тамаки нархининг кескин қимматлаши сабабли ошмоқда.
Европа марказий банки инфляцияга қарши курашиш учун пул-кредит сиёсатини кескинлаштиришга тайёрлиги ҳақида ташкилот президенти Кристин Лагард май ойидаёқ маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, активларни сотиб олиш дастури якунланиши билан асосий ставкаларни ошириш бошланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар