Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзян.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзяннинг айтишича, АҚШ тарихдаги «энг урушқоқ мамлакат» ва дунё учун катта хавф туғдирмоқда.
«Фактлар Қўшма Штатлар дунё тинчлиги ва тараққиётига энг катта таҳдид эканлигини тўлиқ исботлайди», дейди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили.
У АҚШ разведкасини «ўз менталитетини тўғрилашга, Хитойнинг ривожланишига холис ва оқилона муносабатда бўлишга, миш-мишларни тарқатишни тўхтатишга» чақирган.
АҚШ сиёсатчилари доимий равишда «Хитой таҳдиди»ни бўрттириб кўрсатишади, дейди Лицзян. «АҚШ яқинда Мустақилликнинг 246 йиллигини нишонлади, агар 240 йил орқага назар ташласангиз, Қўшма Штатлар бор-йўғи 16 йил давомида урушда бўлмаган».
Хитойлик амалдорнинг нутқи ФҚБ директори Кристофер Рей ва Британия контрразведкаси раҳбари Кен Маккаллумнинг Хитой ҳукуматини хорижий компаниялардан технологияларни ўғирламоқчи бўлганликда айблаганига ҳам тегишли.
Улар Хитойни «давлат томонидан ҳомийлик қилинган ахборотдан кенг фойдаланиш, хакерлик ҳужумлари, шунингдек, муҳим бўлган технологияларга кириш учун разведка тармоғини ривожлантириш»да айблаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп ғалаба нутқида америкалик яҳудийларни тилга олмади
Киселёв: Путинни тушунсак, дунёда содир бўлаётган жараёнларни тушунамиз
Япониялик кексалар ўқийди, мулоқот қилади, телевизор кўрмайди ёхуд узоқ умр кўриш яна нималарга боғлиқ?
Россия президентининг "Валдай"даги нутқидан асосий фикрлар
Томошабинлар нафратига учраган, саратонни енгган турк актрисаси — Ваҳиде Перчиннинг мураккаб тақдири
iPhoneʼнинг янги функцияси полициячиларнинг зарарига ишламоқда
Песков Ҳарриснинг сўзларига «Путин одамларни емайди» деб жавоб қайтарди
“Рома”нинг ўйинини кучайтирган ва иккита голда иштирок этган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди?