Фото: AP
Шимолий Македонияда оммавий намойишлар бўлиб ўтди. Пойтахт Скопье кўчаларига чиққан минглаб фуқаролар Болгарияга ён бермасликни талаб қилмоқда, деб хабар беради The Washington Post нашри. Намойишчилар ҳамда полиция ўртасида тўқнашувлар рўй берган.
Гап шундаки, Шимолий Македония кўп йиллардан буён Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳаракат қилмоқда. Аммо сўнгги пайтларда ЕИ аъзоси Болгария бунга қарши чиқмоқда. Расмий София Шимолий Македонияга «Европа уйи»га аъзолик йўлида музокара бошлаш учун мамлакат конституциясига болгар миллати ҳақида алоҳида банд қўшиш шартини қўймоқда. Айни чоқда, македон тарихи, тили, маданияти ва ўзига хослиги борасида ҳам мунозара авж олган. Хусусан, Болгария талабига кўра, македон тилининг илдизи болгар тилига бориб тақалиши расман тан олиниши керак.
Франция, ўз навбатида, болгар–македон ихтилофини бартараф этиш учун ўз режасини таклиф қилган. Шимолий Македония маъмурияти эса расмий Париж таклифига рози бўлишга мойил.
Скопье кўчаларига йиғилган кўп сонли намойишчилар ЕИга аъзолик бўйича музокараларда Болгариянинг «камситувчи» талабларини қабул қилмаслик, Франциянинг таклифини ҳам рад этишни сўрамоқда.
«Агар Европа тамаддун соҳиби бўлган биз македонларни қабул қилишга тайёр эмас экан, Македония ва македонларнинг миллий ўзлиги ҳамма нарсадан устун эканини англайдиган сиёсатчилар топилгунча сабр қилиб турамиз», – дейди Шимолий Македония миллий озчилик демократик партияси етакчиси Христиан Мицкоски.
Аввалроқ Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ҳам маҳаллий ҳокимиятни ён беришга ундаш учун Скопьега ташриф буюрган эди.
«Македонияликлар мамлакат номини, маданиятини, тарихини ўзгартиришдан безор бўлган. Улар Болгария ҳамда ЕИдан ҳафсалалари пир бўлганини яширишмаяпти», – деб хабар беради Euronews мухбири Юлиан Стоянов.
Шимолий Македония ЕИга аъзолик йўлида ўз расмий номига ҳам таҳрир киритишга мажбур бўлган. ЕИнинг бошқа бир аъзоси – Греция узоқ йиллар давомида Македония номли вилояти борлигини важ қилиб, қўшни мамлакатдан расмий номини ўзгартиришни талаб қилиб келган. Шу тариқа Афинанинг босими остида 2019 йилда Македония республикаси номи Шимолий Македония республикасига ўзгартирилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди