09:10 / 12.07.2022
1 777

ЕИ мафия Украинадан олиб чиқилган қуроллар билан қуролланишидан хавотир билдирди

ЕИ мафия Украинадан олиб чиқилган қуроллар билан қуролланишидан хавотир билдирди
Жиноий гуруҳдан мусодара қилинган қуроллар / Фото: DW
Украинадаги уруш фонида уюшган жиноятчиликнинг ўсишига қарши курашиш учун ЕИ Молдова билан биргаликда ички хавфсизликни қўллаб-қувватлаш марказини ишга туширади.

Европа иттифоқи мафия ва турли жиноий гуруҳлар, худди Югославиядаги ҳарбий можаро пайтида бўлгани каби, Украинадан қурол-яроғ олиши мумкинлигидан хавотир билдиради. Бу ҳақда ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йохансон маълум қилди. Уюшган жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик учун Еврокомиссия Молдова ҳукумати билан биргаликда республиканинг ички хавфсизлиги ва чегараларини бошқариш бўйича ёрдам марказини ишга туширди. Бу ҳақда Еврокомиссиянинг 11 июль, душанба куни чоп этилган пресс-релизида айтилади.

Йохансон Югославиядаги урушдан кейин уюшган жиноий гуруҳлар томонидан уруш зоналаридан ноқонуний олиб чиқиб кетилган қуролларнинг ноқонуний савдоси муаммоси Европада сақланиб қолаётганини эслатди. Украинадаги уруш билан бунинг такрорланишининг олдини олиш учун Еврокомиссия Молдова билан чегарадош ҳудудда махсус марказ яратишга қарор қилди.

«Россиянинг босқинчилик уруши Европа иттифоқида ҳам, Молдовада ҳам ички хавфсизликка таҳдидларнинг кучайишига олиб келди. Молдова ўзининг географик жойлашуви туфайли Россиянинг Украинага бостириб киришининг жиноий ва хавфсизлик оқибатларини бошқаришда муҳим роль ўйнайди», дейилади Еврокомиссия баёнотида.

Марказ Европа иттифоқининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва чегара назорати соҳасида ёрдамини мувофиқлаштиради, мавжуд чегара назорати механизмларини, жумладан, Европол ва Европа иттифоқининг ташқи чегара хавфсизлиги агентлиги (Frontex) орқали ишлаб чиқади.

Бош офис Кишинёвда жойлашган бўлиб, у ерда Европа иттифоқи мамлакатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ички ишлар соҳасидаги Европа агентликлари вакиллари тез орада иш бошлайдилар, дейилади Еврокомиссия баёнотида. «Марказ Молдова билан уюшган жиноятчилик, жумладан, қурол-яроғ савдоси ёки одам савдоси билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш бўйича қўшма оператив ҳаракатларимизни кучайтиради. Бу Молдовага бизнинг ва Европа иттифоқининг ички хавфсизлик воситаларида иштирок этишига ҳам ёрдам беради», деди Йохансон.

Украинадан келган қочқинлар сони ортган тақдирда Кишинёвдаги мувофиқлаштирувчи марказ алоҳида роль ўйнайди, деди Йоханссон. Европа иттифоққа уруш зоналаридан қочганлар сони урушдан олдинги даражага қайтди, деди у. «Аммо муаммо шундаки, ҳеч ким Путин нима қилишини олдиндан айтиб бера олмайди», дейди Йоханссон.

Чехия ички ишлар вазири Вит Ракушан ҳам қочқинлар инқирозининг кучайишига тайёргарлик кўришга чақирди. «Биз ҳаммамиз вазият яхшиланишига умид қиламиз, бироқ ҳалигача уруш тугашини кўрмаяпмиз», — дея унинг сўзларини келтиради RND. Баъзи давлатлар аллақачон бурилиш нуқтасига етиб борган ва қўшимча ёрдамга муҳтож, дея эслатди у.

Австрия ички ишлар вазири Герхард Карнернинг айтишича, Украинадан қочқинларни ЕИга қабул қилишнинг жадаллашгани Африкадаги контрабандачилар ундан одамларни жўнатиш йўлларини реклама қилиш учун фойдаланиб, мижозларга «Европа очиқ» деб ваъда беришига олиб келган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЕИ мафия Украинадан олиб чиқилган қуроллар билан қуролланишидан хавотир билдирди