15:16 / 13.07.2022
1 514

Путиннинг қизи Россияда импорт ўрнини тўлдиришга масъул бўлади

Путиннинг қизи Россияда импорт ўрнини тўлдиришга масъул бўлади
«Иннопрактика» жамғармаси раҳбари, Россия президенти Владимир Путиннинг кичик қизи Катерина Тихонова Россия ишлаб чиқарувчилари ва тадбиркорлари иттифоқи қошидаги импорт ўрнини тўлдириш кенгашининг ҳамраиси этиб тайинланди.

РБКнинг хабар беришича, импорт ўрнини тўлдириш кенгаши хориж ишлаб чиқариш ускуналари ўрнига маҳаллий ускуналарни яратиш, импорт ўрнини тўлдиришга оид лойиҳаларни ва қонунчилик ташабуссларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Украинага ҳарбий операция уюштирганидан сўнг АҚШ, Европа Иттифоқи, Канада, Япония мамлакатлари Катерина Тихоновага ҳамда Путиннинг яна бир қизи Мария Воронцовага нисбатан санкциялар жорий этганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг қизи Россияда импорт ўрнини тўлдиришга масъул бўлади