
«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике ва Шакира фарзандлари ким билан яшаши борасида келиша олмаяпти. Хонанда Пике билан ажрашганидан сўнг иккала фарзанди ўзи билан бирга Майамида яшашини хоҳламоқда.
Marca нашрининг ёзишича, Шакира фарзандлари васийлигини ўз зиммасига олишни ва уларнинг АҚШга кўчиб ўтишини ташкил қилишни сўраган.
Херардга тахминан 2,5 миллион евро таклиф қилинган. Бу унинг Испаниядаги ҳуқуқий муаммолар туфайли аввалроқ пайдо бўлган қарзларининг бир қисмини қоплаш учун етарли бўлади.
Бунинг учун Шакира Пикега фарзандлари тарбияси учун ҳеч қандай маблағ талаб қилмасликни ваъда берди. Футболчи йилига 5 маротаба болаларини кўриш учун Майамига бориб туришига рухсат берилади. Ушбу ташрифлардан ташқари Пике ёзги таътилга болалар билан бирга боришга таклиф қилинади.
«Барселона» ҳимоячиси Шакиранинг таклифини рад этган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.