07:00 / 17.07.2022
1 752

Мусулмон йигит 7 йилдан бери ўз ихтиёри билан кўчаларни тозаламоқда

Мусулмон йигит 7 йилдан бери ўз ихтиёри билан кўчаларни тозаламоқда
Буюк Британиянинг Олдхем шаҳрида яшовчи мусулмон йигит 2015 йилдан бери ўз ихтиёри билан кўчалардан ахлат йиғиштириб, ўз маҳалласини тозалаб келади.

Олдхемнинг Cолдҳурст туманида яшовчи 38 ёшли Салоҳиддин Талукдар 2009 йилда Бангладешдан Буюк Британияга кўчиб келган.

"Мен ўз хоҳишим билан ахлат йиғишни бошлаганимда, Олдхемнинг бошқа маҳаллаларидан Файлсворт каби дўстлар менга қўшилишди, – деди у. – Ҳозирда кўплаб ёшлар ташаббусда иштирок этмоқда, чунки кўплаб кўнгиллилар ўз фарзандларини ахлат йиғиш жойига олиб келишади. Имкон қадар уч фарзандимни ҳам жалб қиламан”.

Тозаликни тарғиб қилувчи Салоҳиддин бу ташаббус Британия жамоатчилиги билан алоқани ўрнатишда муҳим деб ҳисоблайди.

Биз Буюк Британияда туғилган бангладешликлар ва Бангладешда туғилган британияликлар ўртасида кўприк қурмоқчимиз. Мен Британияни тартибли сақлаш ташкилотининг элчисиман”, деди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мусулмон йигит 7 йилдан бери ўз ихтиёри билан кўчаларни тозаламоқда