Фото: УХХ
Украина президент Владимир Зеленскийнинг веб-сайтида эълон қилинган фармонларга кўра, мамлакатнинг беш вилоятида Украина хавфсизлик хизмати (УХХ) бошқармаси бошлиқлари алмаштирилди.
Гап Харьков, Суми, Полтава, Карпаторти ва Днепрбўйи вилоятлари ҳақида кетмоқда. Ушбу вилоятларда УХХнинг ҳудудий раҳбарлари этиб, мос равишда Александр Куц, Эдуард Федоров, Иван Рудницкий, Евгений Борзилов ва Сергей Лисак тайинланди.
Қайд этилишича, улардан баъзилари аввал Украинанинг бошқа вилоятларида ҳам худди шу лавозимларни эгаллаб келган. Лисак Житомир вилоятида, Рудницкий Карпаторти вилоятида, Борзилов Полтава вилоятида ишлаган.
Президент, шунингдек, Днепрбўйи ва Суми вилоятларидаги УХХ бошқармаси бошлиқлари — Владимир Крестянский ва Руслан Григоренкони ишдан бўшатиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Владимир Горбенко бошқарма раиси ўринбосари лавозимидан ҳам четлаштирилди.
Аввалроқ Владимир Зеленский Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари Иван Бакановни ўз лавозимидан четлатган эди. У ўз қарорини УХХ раҳбари ва Россия махсус хизматлари ўртасидаги алоқалар билан изоҳлади. 19 июль куни Олий Рада Бакановни ишдан олиш учун овоз берди.
УХХ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Василий Малюк тайинланди.
Президент УХХда кадрлар текшируви ўтказилаётганини эълон қилган. Унга кўра, 28 нафар мансабдор шахсни ишдан бўшатиш масаласи ҳал қилинмоқда. «Турли йўналишларда турли даражадаги ходимлар. Лекин сабаблар бир хил – ишнинг қониқарсиз натижалари», — дея тушунтирди Зеленский. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»