Фото: Bloomberg
Хитойдаги ҳар қачонгидан ҳам қийинроқ иқтисодий муҳитга мослашишга уринаётган хитойлик истеъмолчилар муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотларини чуқур чегирмаларда кўпроқ сотиб олишмоқда. Бу ҳақда Financial Times’га таяниб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, йил давомида Хитойда бундай маҳсулотларни сотадиган 119 та ихтисослаштирилган дўкон очилган. Сўнгги ўн йил ичида бу кўрсаткич 92 та эди.
Газетага интервью берган хитойлик экспертлар бундай дўконлардаги харидорларнинг катта қисми ўрта синф вакиллари эканлигини таъкидламоқда.
- Ишчилар муддати ўтиб кетган маҳсулотлар билан кун кечиришга ишонаётгани ҳайратланарли, — дейди iiMedia консалтинг фирмасининг катта илмий ходими Чан Йи.
Сўровда қатнашган 1600 харидорнинг учдан икки қисми ойига 4000 юандан кўпроқ (тахминан 600 доллар) маош олишларини айтди. Бу ўрта ва кам даромадли одамлар ўртасидаги ажратувчи чизиқ сифатида кўрилади.
Бошқа бир консалтинг фирмаси, China Маrket Research Group маълумотларига кўра, Хитойда яроқлилик муддати тугаган товарлар савдосининг ўсиши 2019 йилдаги 25 млрд юандан (3,6 млрд доллар) бу йил 36 млрд юанга (5,3 млрд доллар) кўтарилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»