
Фото: Yoruk Isik | Reuters
Москва ва Киев Украинадан ғалла олиб кетаётган кемаларга ҳужум қилмаслик тўғрисида келишиб олди, деб маълум қилди БМТ вакили.
"Ҳар икки томон Украина портларидан кетаётган, Қора денгизга чиқаётган кемаларга ҳужум қилмасликка келишиб олди. Шу тарзда хавфсиз йўлак таъминланади. Бунга амал қилинишини Истанбулдаги мувофиқлаштириш маркази кузатиб боради", - деди у.
Унинг сўзларига кўра, марказда БМТ томонидан ҳам кузатувчи вакил бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 22 июл куни Истанбулда Россия ва Украина Истанбулда Туркия ва БМТ билан ғалла экспорти бўйича келишув имзолади.
Украина томонидан шартномани мамлакат инфратузилма вазири Александр Кубраков, Россия томонидан мудофаа вазири Сергей Шойгу имзолади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар