Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда «Акорда.кз» хабар берди.
Украина томони ташаббуси билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида президентлар 23 июль куни нишонланган икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан табрик алмашди.
Тўқаев ушбу даврда иқтисодий ва гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим ижобий натижаларга эришилганини таъкидлади. Қозоғистон президенти Туркияда БМТ кўмагида Украина донини экспорт қилиш бўйича эришилган уч томонлама келишувга ижобий баҳо берди.
Давлат раҳбари, шунингдек, Қозоғистоннинг Украинадаги вазиятни дипломатик йўл билан тартибга солиш бўйича принципиал позициясини тасдиқлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»