Фото: «Afisha.uz»
Ҳиндистоннинг SWА Diamonds компанияси «Ами» узугини яратди. Бу сўз санскрит тилида «ўлмаслик» деган маънони англатади. У Гиннеснинг рекордлар китобига рекорд миқдордаги катта бриллиант узук сифатида киритилди.
Индонезия, Малайзия, Янги Зеландия, Австралия каби тропик мамлакатларда ўсадиган, истеъмол қилиниши мумкин бўлган пушти қўзиқорин шаклини эслатувчи узукнинг юза қисмига 24 679 та бриллиант қадалган.
«Ушбу қўзиқорин барҳаётлик ва узоқ умр кўриш рамзидир», — дейди SWА Diamonds бошқарувчи директори Абдул Ғафур Анадиян маҳсулот дизайнини тушунтириш жараёнида.
Фото: «Afisha.uz»
Мутахассислар дастлаб узукнинг пластик прототипини яратган. Кейин қолип рақамли равишда қайта шакллантирилган. Заргарлик буюми дизайнининг якуний версиясини лойиҳалаш учун тахминан уч ой вақт кетган. Маҳсулотни яратишда ва бриллиант узук қолипини ясашда 3D тизимидан фойдаланилган. Қолипга суюқ олтин қуйилган ва кейин совутиб олинган. Шундан кейин суюқ олтиндан 41 та гулбарг ясалган.
Компания мутахассислари қўзиқорин шаклидаги узукнинг баргларига олмосларни қўл меҳнатида ёпиштирган. Қимматбаҳо узукнинг думалоқ қисми ҳам қисман олмос билан қопланган. Оғирлиги 340 грамм бўлган заргарлик буюмининг қиймати 95 243 долларга тенг.
Фото: «Afisha.uz» “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи