07:00 / 26.07.2022
2 383

АҚШнинг собиқ президенти: "Энди биз камбағал давлатмиз"

АҚШнинг собиқ президенти: "Энди биз камбағал давлатмиз"
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг сўзларига кўра, Америка маъмуриятининг амалдаги раҳбари демократ Жо Байден Қўшма Штатларни бошқалардан ёрдам сўрашга мажбур бўлган “камбағал мамлакат”га айлантирган. Бу ҳақда RT хабар берди.

Дональд Трампнинг сўзларига кўра, бор-йўғи икки йил ичида Қўшма Штатлар дунёда тан олиниши ва ҳурмати жиҳатидан энг қудратли давлатдан энг заиф давлатга айланган.

Энди бизни ҳеч ким ҳурмат қилмайди”, - дея таъкидлади у Флоридадаги талабалар конференциясида сўзлаган нутқида.

Шунингдек, Дональд Трамп икки йил аввал АҚШ энергетика соҳасида Россия ва Саудия Арабистони билан рақобатлашишга яқин турганини эслади.

Энди биз камбағал давлатмиз. Байден тиз чўкиб, дунёдан энергия манбаларини сўраб, ёрдам сўраб юрган камбағал мамлакат”, - дея хулоса қилди собиқ президент.

Аввалроқ, Трамп АҚШ иқтисодиёти аллақачон таназзулга юз тутганини айтган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШнинг собиқ президенти: "Энди биз камбағал давлатмиз"