Буюк Британия собиқ молия вазири ва бош вазирлик учун кураш олиб бораётган Риши Сунак ҳукумат раҳбари этиб сайланган тақдирда Хитойга қарши кескин чоралар кўришга ваъда берди.
Сиёсатчи Пекинни ички ва ташқи хавфсизлик учун “биринчи рақамли” таҳдид деб атаган. У амалдаги ташқи ишлар вазири Элизабет Трасс билан бош вазирлик учун кураш олиб боряпти. Дипломат консерваторлар партияси аъзолари орасида етакчилик қилмоқда, аммо собиқ молия вазири уни дебатлар орқали ортда қолдиришига ишонмоқда. Трасс Сунакни Пекин ва Москвага нисбатан “юмшоқ” муносабатда айблаган. Шундан кейин у юқоридаги кескин баёнотни берди.
Бундан аввал Хитойнинг Global Times нашри Сунакни бош вазирлик учун курашда “аниқ ва Хитой-Британия муносабатларига оид прагматик қарашларга эга” номзод сифатида баҳолаганди.
У Буюк Британиядаги 30 та Конфуций институтларини ёпишни таклиф қилмоқда. Номзоднинг фикрича, бу Пекиннинг “юмшоқ куч” орқали ўз таъсирини кучайтириш воситаси ҳисобланади. Шунингдек, у Хитой коммунистик партиясини Британия университетларидан “қувиб чиқармоқчи”. Сунак ўқув муассасаларига тадқиқотлар учун 50 минг фунт-стерлингдан ортиқ маблағ ажратилса, маълумотларни мажбурий очиқлаш тартибини жорий этиш ниятида.
“Бизнинг технологияларимиз ўғриси”
Сунак Пекинга технологик плагиат, Россия нефтини сотиб олиш орқали Москвани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тайванни қўрқитиш юзасидан ҳам айбловлар қўйди. Сиёсатчи Хитойнинг “Бир камар — бир йўл” глобал ташаббусини ҳам танқид остига олган. Унинг фикрича, бу орқали ривожланаётган давлатлар қарзга ботиши мумкин.
“Улар Шинжон ва Гонконгда одамларни таъқиб қилмоқда, мафкурафий тозалаш ўтказмоқда ва уларнинг ҳуқуқини бузмоқда. Шу билан бирга улар ўз фойдаси учун дунё иқтисодиётини сохталаштирмоқда”, – деган жаноб Сунак.
Унинг бу баёнотлари консерваторлар орасидаги “қирғийлар”га мақбул тушиши мумкин, улар собиқ бош вазир Жонсонни узоқ вақт Пекинга қарши кескин чоралар кўришга чақириб келганди.
Хитой мавзуси анчадан буён Британия сиёсатида муҳим масалалардан бири бўлиб келган. Хусусан, ўтган йили Пекин Буюк Британия иқтисодий хавфсизлиги учун энг йирик таҳдид деб эълон қилинган. Вашингтон босими остида Huawei компанияси Британиядаги 5G технологияларини ишлаб чиқиш жараёнидан четлатилди.
Бундан ташқари, хитойликларнинг мудофаа, энергетика ва транспорт секторларидаги корхоналардан маҳсулот сотиб олиши устидан қатъий назорат ўрнатилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди