JD.com компанияси Пекинда 24 соат ишлайдиган робот-қаҳвахона очди

JD.com компанияси Пекинда 24 соат ишлайдиган робот-қаҳвахона очди
Қисқача

JD.com компанияси Пекиннинг Galaxy СОҲО савдо марказида робот хизмат кўрсатадиган, суткасига 24 соат ишлайдиган 7Fresh Коффее қаҳвахонасини очди. Ақлли антропоморф робот бир соатда 202 та қаҳва тайёрлай олади, ичимликни буюртма асосида 20–30 сонияда тайёрлайди ва бир вақтнинг ўзида 7–8 та буюртмани қайта ишлайди. Қаҳвахона 16 август куни иш бошлаган бўлиб, дунёдаги биринчи 24 соат ишлайдиган тўлиқ автоматлаштирилган кофехона сифатида таърифланган.

JD.com компанияси Пекинда ташриф буюрувчиларга робот хизмат кўрсатадиган 7Fresh Coffee номли 24 соатлик қаҳвахона очди. Бу ҳақда Global Times газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, куртка ва қулоқчин таққан ақлли антропоморф робот Пекиндаги Galaxy SOHO савдо марказида суткасига 24 соат ишлайди ва бир соатда 202 та қаҳва тайёрлаш имкониятига эга. Таъкидланишича, ушбу муассаса дунёдаги биринчи 24 соат ишлайдиган тўлиқ автоматлаштирилган кофехона ҳисобланади. У 16 август куни мижозлар учун ўз эшикларини очган.

Робот қаҳва тайёрлашнинг барча жараёнини ўзи амалга оширади: донларни майдалаш, эспрессони экстракция қилиш, ичимликни аралаштириш, қуйиш ва мижозга тақдим этишгача бўлган жараённинг барчаси автоматик тарзда бажарилади.

Ичимликни тайёрлаш учун атиги 20–30 сония вақт кетади. Ишлаб чиқариш линияси бир вақтнинг ўзида 7–8 та буюртмани қайта ишлаш имкониятига эга. Маълум қилинишича, робот савдо марказига ташриф буюрувчиларнинг дарҳол эътиборини тортган ва кофехонага узлуксиз буюртмалар келишига сабаб бўлган.

Қаҳвадан ташқари, 7Fresh Coffee газланган сув, чой ва пробиотик шарбатларни ўз ичига олган турли хил ичимликларни ҳам таклиф қилади. Кофехона келгусида истеъмолчиларнинг соғлиғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда кофеин истеъмоли бўйича шахсий тавсиялар берадиган сунъий интеллект функциясини жорий этишни режалаштирмоқда.

Айни пайтда мижозлар буюртма бериш жараёнида ичимликнинг ширинлик даражаси ва қувватини юқори аниқликда мустақил равишда танлашлари мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар