
Штат губернатори мусулмонларнинг жамиятдаги барча соҳаларга қўшган ҳиссасини олқишлаган.
Юта штати губернатори Спенсер Кокс меросни баҳам кўриш ва мусулмонларнинг жамиятдаги қимматли ҳиссаларини эътироф этиш мақсадида жума куни июлни Америка мусулмонлари мероси ойи деб эълон қилди. Шу муносабат билан ўтказиладиган тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақидаги декларацияни имзолаган.
"Бугунги кунда Ютанинг мусулмон халқи ўз маданияти билан санъат, ресторанлар, бизнес, ҳукумат ва спорт соҳаларида фаол қатнашиб келмоқда. Бир асрдан ортиқ вақт давомида мусулмонлар Америка жамиятининг деярли барча жабҳаларига қимматли ҳисса қўшмоқда", - дейди губернатор декларацияда.
Шунингдек, декларацияда мутаассиблик, стереотиплар ва мусулмонларга қарши шаклланган нафрат муҳитини йўқ қилиш учун таълим ва огоҳлик билан курашиш кераклиги таъкидланган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.