21:30 / 29.07.2022
3 376

"Қумтор" олтин кони ниҳоят Қирғизистон тасарруфига ўтди

"Қумтор" олтин кони ниҳоят Қирғизистон тасарруфига ўтди
Фото: Kumtor.kg
"Қумтор" олтин кони Қирғизистон тасарруфига ўтди, деб хабар берди Қирғизистон президенти матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, 29 июл куни Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида "Қумтор" олтин кони Қирғизистон тасарруфига ўтганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Қирғизистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Улан Жусуповга "Қумтор Голд Компани" ва "Қумтор Оперейтинг Компани" компанияларининг 100 фоиз акциялар пакети "Киргизалтин" ОАЖга ўтганини тасдиқловчи ҳужжатлар пакети топширилди.

Қумтор конини ўзлаштириш билан 1990-йиллар бошидан бери Канаданинг «Centerra Gold Inc.» корпорацияси шуғулланиб келганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » "Қумтор" олтин кони ниҳоят Қирғизистон тасарруфига ўтди