
Фото: Getty Images
«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике ва Шакира ажримдан сўнг фарзандларининг келажагини муҳокама қилишда давом этмоқда.
Хонанда Пике билан ажрашганидан сўнг яшаш учун Майамига йўл олган ва фарзандлари ҳам ўзи билан бирга бўлишини хоҳламоқда.
Marca нашрининг хабарига кўра, ҳимоячи аввал фарзандларини онасининг ёнига юборишни рад этган бўлса-да, энди бунга рози бўлди.
Бироқ Пике иккита мажбурий шарт қўйди. Биринчидан, футболчи Шакирадан фарзандларини кўриб туриши учун Майамига йилда 5 та рейсга чипта тақдим этишни сўрайди.
Иккинчидан, Херард хонандадан қарзларини қоплаш учун 400 минг евро талаб қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар