20:36 / 31.07.2022
1 891

Россия қўшинларининг ҳужуми оқибатида Украинадаги энг йирик дон компанияси эгаси ҳалок бўлди

Россия қўшинларининг ҳужуми оқибатида Украинадаги энг йирик дон компанияси эгаси ҳалок бўлди
Фото: «Нибулон»
Украиналик тадбиркор, «Нибулон» қишлоқ хўжалиги компаниясининг асосчиси ва бош директори Алексий Вадатурский ҳамда унинг рафиқаси Раиса 31 июлга ўтар кечаси Россия қўшинларининг Николаевга ҳужуми оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги раҳбари Виталий Ким маълум қилди.

«Украйинская правда» нашрининг ёзишича, Россия снарядлари тадбиркорнинг уйига тушган.

«Алексей Афанасевич Николаев вилояти учун, Украина учун жуда кўп иш қилганди. Унинг қишлоқ хўжалиги ва кемасозлик саноатини ривожлантириш, минтақа ривожига қўшган ҳиссаси беқиёс», — деди Ким.

Алексей Вадатурский 74 ёшда эди. Forbes’нинг украин хизмати маълумотларига кўра, 2021 йилда «Нибулон» даромад бўйича Украинадаги учинчи қишлоқ хўжалиги компаниясига айланган. Компания қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш, шунингдек, кема қуриш билан шуғулланади. «Нибулон» сўнгги йилларда ғалла ташиш учун ўз флотига сармоя кирита бошлаган.

Вадатурскийнинг ўзи 430 миллион доллар бойлиги билан энг бой украиналиклар рўйхатида 24-ўринни эгаллаган.

2007 йилда тадбиркор Украина Қаҳрамони унвонини олган.

Николаев вилояти расмийларига кўра, 31 июлга ўтар кечаси вилоят катта ўққа тутилган, хусусан, турар жой бинолари, меҳмонхона, спорт мажмуаси ва иккита таълим муассасаси вайрон бўлган. Россия Николаевга ушбу ҳужум ҳақида ҳозирча изоҳ бермади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинларининг ҳужуми оқибатида Украинадаги энг йирик дон компанияси эгаси ҳалок бўлди