Россияга қарши санкциялар Европа Иттифоқини “ўз жонига қасд қилишга олиб келади”. Бу ҳақда “Daily Express” ёзмоқда.
“Санкциялар уруши тўхтатилиши керак, акс ҳолда Европа қитъаси тарихдаги энг йирик молиявий инқирозга дучор бўлиши хавфи бор. Инфляция 8,9 фоизга кўтарилди, евро эса 20 йил ичида биринчи марта доллар билан паритетгача тушди”, деди “Generation Frexit” ҳаракати раҳбари Шарль-Анри Галлуа.
Унинг фикрича, Москвага нисбатан жорий қилинган иқтисодий чекловлар ЕИга кўпроқ зарар келтирмоқда, евроҳудуд мамлакатларидаги рецессия эса яққол кўзга ташланади.
“Германия ва Италия каби баъзи Европа давлатлари Россия газ таъминотига жуда боғлиқ, Франция ҳам зарар кўради, чунки Россия муҳим нефть етказиб берувчиси эди. Ҳозир биз Ҳиндистон ва Саудия Арабистони орқали худди шундай ёқилғини сотиб оламиз, лекин қўшимча тўлов ва евронинг тушиши билан у янада қимматлашди. Бу жуда иккиюзламачилик: биз Россия энергия манбаларини бу тарзда алмаштира олмаймиз, бизда ҳатто ускуналар ҳам йўқ”, дея огоҳлантирди Галлуа.
24 февралдан бери Россия Украинани денацификация ва демилитаризация қилиш бўйича махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифаси саккиз йил давомида Киев режими томонидан зўравонлик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш деб атаган.
Россия ҳарбийларининг махсус операцияси бошланганидан сўнг Ғарб Москвага нисбатан санкциялар босимини кучайтирди: Россиянинг юзлаб миллиард долларлик активлари музлатиб қўйилди, банклар SWIFT тизимидан узилди, кўплаб брендлар мамлакатни тарк этди.
Европа Иттифоқи аллақачон еттита санкция пакетини, жумладан, кўмир ва нефтга эмбаргони қабул қилган. Буларнинг барчаси аллақачон Ғарбнинг ўзи учун муаммога айланиб, инфляция ҳамда озиқ-овқат ва бензин нархининг кескин ошишига олиб келди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)