
Фото: Peterborough Telegraph
Англиянинг Питерборо шаҳрида 31 июль, якшанба куни Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) шарафига ташкил қилинган тинчлик маршида юзлаб мусулмонлар иштирок этди, деб хабар бермоқда Peterborough Telegraph нашри.
Анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиладиган акция чоғида диндорлар Олдерманс Драйв кўчасидан Файзане Мадина масжидигача юриб ўтди, у ерда ваъзхонлик ва бошқа тадбирлар ўтказилди. Тинчлик паради ҳар йили Буюк Британиянинг турли нуқталаридан ташрифчиларни жалб қилади.

Фото: Peterborough Telegraph
Петерборонинг парламентдаги аъзоси Пол Бристоу парад етакчилари билан

Фото: Peterborough Telegraph

Фото: Peterborough Telegraph

Фото: Peterborough Telegraph
Тинчлик паради Муҳаммад пайғамбар (с.а.в.) ҳаёти ва фаолиятини нишонлашга бағишланган бўлиб, 1981 йилда Шайх Муҳаммад Юсуф (маҳаллий жамият раҳбари) томонидан асос солинган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар