Афғонистон махсус хизматларининг собиқ раҳбари Раҳматулла Набиль, Кобулда аз-Заваҳирининг ўлдирилиши бўйича ўзининг мулоҳазаларини билдирди. Унинг хулосаларини Sputnik Афғонистон келтирмоқда.
"Ал-Қоида" (Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот) раҳбари, таниқли террорчи Айман аз-Заваҳири Кобул марказида АҚШга тегишли дрон ёрдамида йўқ қилинди.
Бу ерда асосий савол - бу кутилмаган ҳол бўлдими ёки Толибоннинг АҚШ билан келишуви асосида содир бўлдими?
Биринчидан, аз-Заваҳири Толибон* ИИВ вазири Сирожиддин Ҳаққонийнинг уйида бўлган. Амалдорнинг ўзи бўлса, айни шу дамда Исломободда покистонлик толиблар билан музокаралар ўтказаётган бўлган. "Техрик-и Талибан Пакистан"**
Зарбадан сўнг, Ҳаққони дарҳол таркибида кўп сонли тинч фуқаролар бўлган катта колонна билан Пактия вилоятнинг узоқ манзилига йўл олган. Чунки Ҳаққоний учун аз-Заваҳирининг ўлдирилиши кутилмаган ҳол бўлган (биринчи сценарий).
Лекин, Ҳаққоний Покистоннинг одами ва унинг олдида нима қилиб бўлса ҳам АҚШ билан музокараларни тиклаш вазифаси қўйилганини ҳам ҳамма билади. Биринчи навбатда унга нисбатан қўйилган санкцияларни бекор қилиш. Хўш, ушбу мақсадларга эришиш учун Ҳаққонийнинг ўзи ҳам аз-Заваҳирини сотган бўлиши мумкинми? (иккинчи сценарий)
Аз-Завахири фақат Ҳаққоний билан боғлиқ бўлган. Сўнгги вақтларда унинг таъсир кучи ошиб бораётгани Толибоннинг турли бўлинмаларида хавотир уйғотаётган эди. Шу сабабли, халқаро ҳамжамият олдида ўзини яхши кўрсатиш мақсадида Толибон*нинг айрим доиралари, жумладан мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб ҳам аз-Заваҳири турган манзилини АҚШга сотган бўлиши мумкин. Доха шартномаларини бажариш ва халқаро ҳамжамият олдида ўз обрўсини ошириш мақсадида. (учинчи сценарий)
Яна бир сценарий бўйича Заваҳири ҳақидаги маълумотларни АҚШга Покистон ҳукумати сотган. Мақсад – ўз иқтисодини қулашдан асраб қолиш. Бу йўлда Исломобод Толибон*дан шунчаки арзимас восита сифатида фойдаланган ва ўз ҳудудини АҚШ ҳарбий учиш аппарати учун очиб берган. Лекин бу энг эҳтимоли кам бўлган сценарий деб тан олади собиқ махсус кучлар раҳбари.
Набиль айтишига кўра, айни дамда АҚШ махсус хизматларининг ўзи ҳам Афғонистон ҳудудида (ерда) 2001 йилган нисбатан жуда кўп манбаалардан ахборот жамлаш имконига эга.
Юқоридаги мулоҳазалардан асосий хулоса шуки - аз-Заваҳирининг ўлдирилиши – афғон жамиятида Толибон*га бўлган ишончнинг охирги устунини қулатди. Толибон* шу кунга қадар берган ваъдаларидан бирортасини ҳам бажармади. Демак бундан буён жамиятда норозилик тобора ортиб боради ва бир кун келиб қўзғолон бошланади. Энг муҳими - бу қонсиз тўнтарув бўладими ёки фуқаро уруши - дейди Набиль.
Юқоридаги сценарийлардан бири яқинда ўз тасдиғини топади. Буни биз дунёда содир бўлаётган воқеалардан билиб оламиз.
Заваҳири ўлдирилганидан сўнг Толибон*га БМТ томонидан етказиб берилаётган нақд пул ҳажми 2 баравар оширилди. Олдин кунига самолётлар ёрдамида 20-30 млн. доллар етказиб берилган бўлса, сўнгги кунларда олиб келинаётган валюта ҳажми 40 млн. долларга етди.
Оқ Уй Стратегик коммуникациялар координатори Жон Кирби, аз-Заваҳирининг ўлимини изоҳлар экан, Толибон Дохада ўз зиммасига олган, АҚШга таҳдид солувчи террорчиларга бошпана бермаслик ваъдасини бузганини таъкидлади. Ҳарбий айтишига кўра, "агар Толибон* ўзи ваъда берган, террорчиларга қарши курашнинг уддасидан чиқмаса АҚШ унга ёрдам беради". Бу билан АҚШ Толибон*га керак бўлса Афғонистон ҳудудига яна зарба бериши мумкинлигини эслатиб қўйди.
* Террорчилик фаолияти учун БМТ таъқиқи остида бўлган ташкилот «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»