23:34 / 04.08.2022
5 958

Россия ҳарбийлари Сурия мудофаа вазирини шарманда қилди

Россия ҳарбийлари Сурия мудофаа вазирини шарманда қилди
Якшанба куни Сурия мудофаа вазири Али Маҳмуд Аббос ва Россиянинг Суриядаги қўшинлари қўмондони Александр Чеко РФ ҳарбий-денгиз флотига бағишланган тадбирда иштирок этди. Тадбирлар Тартус портида бўлиб ўтган.

Россиянинг “Известия” газетаси томонидан эълон қилинган видеороликда рус ҳарбийларининг Аббосга Чеко ортидан асосий ҳарбий кемага ўтишига йўл қўймаганини кўриш мумкин. шундан кейин Сурия мудофаа вазири оддий зобитлар қаторида туришга мажбур бўлган.

Ажойиб! Россия аскари Сурия мудофаа вазирининг Россия қўшинлари қўмондони ортидан Тартус ҳарбий-денгиз базасида ҳамроҳлик қилишига рухсат бермади”, – деган Фарид Ал-Махлул номли Twitter фойдаланувчиси.

Бу Сурия олий раҳбарияти билан учраган биринчи шу каби ҳолат эмас. Ҳатто Башар Асаднинг ўзи 2017 йилда шу каби ҳолатга дуч келганди. Ўшанда у Хмеймим авиабазасига ташриф буюрган Владимир Путин билан сайр қилмоқчи бўлганда, рус ҳарбийлари бунга изн бермаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ҳарбийлари Сурия мудофаа вазирини шарманда қилди