10:23 / 05.08.2022
1 566

Киев AI баёноти ҳақида: «Жиноятчи ва қурбон ўртасидаги мувозанат сохталаштирилди»

Киев AI баёноти ҳақида: «Жиноятчи ва қурбон ўртасидаги мувозанат сохталаштирилди»
Дмитрий Кулеба / Фото: Getty Images
Расмий Киев Amnesty International (AI) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг украиналик ҳарбийлар фуқаролик инфратузилмаси яқинида кучларни жойлаштиришига оид тактикаси ҳақидаги ҳисоботидан норози. Хусусан, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба 4 август, пайшанба куни ташкилот ҳужум қилаётган ва ҳимояланаётган давлат ўртасида «жиноятчи ва жабрланувчи орасидаги мувозанатни сохталаштириш»га уринаётганини айтди. «Ҳамма нимададир айбдор бўлиб чиқадиган сохта воқелик ҳақида баёнот беришни тўхтатинг, - деб мурожаат қилди у AI’га. - РФ нима эканлиги ҳақидаги тизимли ҳақиқатни етказиш билан шуғулланинг».

Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк халқаро ҳуқуқ фаолларини қурол етказиб беришни тўхтатиш мақсадида РФ томонидан Украина қуролли кучларини обрўсизлантириш бўйича ташкил этилган кампанияда қатнашишда айблади. «Украиналиклар ҳаётига таҳдид солаётган ягона нарса - бу Украинага геноцид содир этиш учун келган жаллодлар ва зўравонлардан иборат Россия армиясидир. Бизнинг ҳимоячиларимиз ўз халқи ва оилаларини ҳимоя қилмоқда», - деб ёзди Подоляк Twitter’да.

Amnesty International халқаро ташкилоти офиси аввалроқ Украина қўшинлари Россия босқинига қаршилик кўрсатган ҳолда, турар жой ҳудудлари, жумладан, мактаб ва касалхоналарда базалар ташкил этиш ҳамда қурол тизимларини қўллаш орқали тинч аҳолига хавф солаётгани ҳақида баёнот тарқатганди.

«Украина қўшинлари аҳоли пунктларида ҳаракат қилиб, тинч аҳолини хавф остига қўяётгани ва уруш қонунларини бузаётгани бўйича мисолларни ҳужжатлаштириб олдик», деди Amnesty International бош котиби Аньес Калламар.

AI’нинг Украинадаги офиси пайшанба куни «Amnesty International Инқирозга қарши кураш бўлимининг алоҳида жамоаси фактларни аниқлаш ва материалларни тайёрлаш билан шуғулланаётганини» таъкидлади.

«Украинадаги офис кенг кўламли босқиннинг бошидан бери терговни қўллаб-қувватлаб келади ва Украина ҳудудидаги ҳарбий жиноятларни тергов қилишга бошқа мамлакатлар суд-тиббиёт экспертларини жалб этишга ёрдам беради», деди Amnesty International’нинг Украина офиси директори Оксана Покалчук.

AI’нинг Украина офиси эслатишича, 24 февралдан бери суриштирувчилар ўнлаб ҳарбий жиноятларни ҳужжатлаштирган ва улар Россия ҳарбийлари томонидан содир этилганини исботлаган. Хусусан, Мариупол драма театрига ҳужум, Сергеевкадаги турар жой биноси ва пляж курортига ҳужум, Киев областидаги ҳарбий жиноятлар шулар жумласидан. AI ҳужжатлаштирилган маълумотларни Халқаро жиноий судга топширишни режалаштирмоқда, у эса халқаро адолатга хизмат қилади ва айбдорларни жавобгарликка тортади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Киев AI баёноти ҳақида: «Жиноятчи ва қурбон ўртасидаги мувозанат сохталаштирилди»