Бразилияда умумий мияга эга уч ёшли сиам эгизаклари муваффақиятли ажратилди. Бу ҳақда Sky News хабар берди.
Болаларнинг бош суяги битта ҳолда туғилган, дейилади хабарда.
Операциядан олдин жарроҳлар бир неча ой давомида виртуал реалликдан фойдаланиб, машғулот ўтказишган.
Бернардо ва Aртур Лималарнинг танасини ажратиш операциясининг ўзи 33 соатдан кўпроқ давом этди. Унда 100 дан ортиқ тиббиёт ходимлари қатнашган.
Жараёнга Лондон шифохонасидан британиялик болалар жарроҳи Нурул Овасе Жилани раҳбарлик қилди.
Операцияни молиялаштириш Gemini Untwined хайрия фонди томонидан амалга оширилди.
Хайрия ташкилоти вакилларининг сўзларига кўра, иккала эгизакнинг аҳволи яхши ва улар олти ой ичида реабилитацияни кутишмоқда.
Шифокорларнинг фикрига кўра, сиам эгизаклари 60 минг ҳолатдан бирида туғилади ва уларнинг атиги 5 фоизи краниопаг (мияси битта ҳолда) дунёга келади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин