Фото: Turkish Presidential Press Service, via Getty Images
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Владимир Путинга Украина президенти Володимир Зеленский билан Туркияда учрашишни таклиф қилганини айтди. Бу ҳақда TRT Haber телеканали хабар берди.
«Мен жаноб Путинга биз унинг жаноб Зеленский билан учрашувини ташкил этишимиз мумкинлигини яна бир бор эслатдим. Биз минтақавий ва глобал тинчликка ҳисса қўшиш учун Россия, Қора денгиздаги қўшнимиз билан барча соҳалардаги мулоқотимизни давом эттирамиз», — деди Эрдўған.
Туркия президенти ғалла экспорти бўйича келишув тузилишини Москва ва Анқара мулоқотининг ижобий натижаси намунаси деб атади.
«Ҳозирда режа керакли тарзда амалга оширилиши ва ижобий муҳит Истанбулдаги музокараларга қайтиш бўйича аниқ қадамларга айланиши муҳим ҳисобланади. Мен бошиданоқ Украинадаги низода ғолиблар бўлмаслигини таъкидлаганман. Айрим қийинчиликларга қарамасдан, инқироз музокаралар столида ҳал бўлишига қатъий ишонаман», — деб таъкидлади у.
5 август куни Сочида Путин ва Эрдўған учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув натижаларига кўра, икки давлат раҳбарлари қўшма баёнот қабул қилди. Улар ўзаро савдо ҳажмини ошириш, транспорт, савдо, иқтисодиёт, энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат, молият, туризм ва қурилиш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олди. Хусусан, Россия ва Туркия Анқара Россия гази учун тўловни рублда амалга оширишни бошлашига келишишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди