Фото: EPA
АҚШ Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) собиқ президент Дональд Трампнинг уйида тинтув ўтказмоқда, деб ёзади «РБК» Трампнинг сафдошлари Twitter-саҳифасида эълон қилинган баёнотига таяниб.
«Бизнинг халқимиз учун ҳақиқатда қоронғи даврлар бошланди, чунки менинг Палм-Бич (Флорида штати)да жойлашган Мар-а-Лаго қароргоҳидаги чиройли уйим айни пайтда ФҚБ ходимлари томонидан ўраб олинган, улар у ерда тинтув ўтказмоқда», — деди Трамп.
The New York Times вазиятдан хабардор манбаларига таяниб ёзишича, ФҚБ Трампнинг уйини у Оқ уйни тарк этганидан кейин ўзи билан олиб кетган ҳужжатлар туфайли тинтув қилмоқда. Ҳужжатларда махфий маълумотлар бўлиши мумкин.
Нашрга кўра, АҚШ миллий архиви «кўп ойлар давомида» 15 қути ҳужжатларни қайтаришни сўраган ва ушбу ҳужжатлар йўқ қилиниши эҳтимоли юзасидан ФҚБга мурожаат қилган. «Жаноб Трамп ўз президентлиги даврида ҳукумат архивларида сақланиши керак бўлган расмий қоғозларни йўқ қилиб ташлагани билан танилган», — деб ёзади газета.
Трампнинг сўзларига кўра, уни ҳеч ким тинтув ҳақида огоҳлантирмаган. Тинтувнинг ўзини Трамп «шарт бўлмаган нарса» деб атади. Собиқ президент ФҚБни тартибни бузишда, «радикал сўл демократлар»ни (АҚШ Демократик партияси) эса ҳуқуқ-тартибот тизимидан қурол сифатида фойдаланишда айблади. Трампнинг фикрича, демократлар «унинг 2024 йилги президент сайловида қатнашишини ўлгудай истамаяпти».
АҚШда аввалги президентлик сайловлари 2020 йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтган. Сайлов натижаларига кўра, Трамп 232 та, унинг рақиби Жо Байден 306 та овоз тўплаган. Байден овоз бериш адолатли ўтганини таъкидлайди.
2021 йилнинг январь ойи бошида Вакиллар палатаси сайлов натижаларини маъқуллайдиган куни Трамп тарафдорлари Вашингтонда митингга йиғилди. Намойишчилар Капитолийни эгаллаб олди, уларга қарши кўзни ёшлатувчи газ ва шовқинли гранаталардан фойдаланилди. Тўқнашувларда беш киши ҳалок бўлган. Байден Трампни зўравонликка ундаганликда айблади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин