1 580
Қозоғистонда Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтиш режалаштирилган 45 млн долларлик бензин аниқланди
Қозоғистон Молиявий мониторинг агентлиги ходимлари катта миқдордаги нефт маҳсулотларининг мамлакат ҳудудидан Ўзбекистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилганини маълум қилди.
Агентлик хабарига кўра, Павлодар вилоятида ҳажми 280 тонна, қиймати эса қарийб 90 миллион тенге (тахминан 187,3 минг АҚШ доллари) бўлган нефт маҳсулоти олиб кетаётган 5 та вагон қўлга олинган.
Ёнувчан аралашма ниқоби остида Ўзбекистонга экспорт қилинаётган ушбу вагонлардаги юк, мутахассисларнинг фикрича, К-4 экологик синфидаги АИ-95 бензини бўлиб чиққан.
Дастлабки тергов маълумотларига кўра, умумий қиймати 45 миллион АҚШ доллари бўлган 50 минг тонна ёқилғи ноқонуний йўллар билан мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши режалаштирилган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда. Терговга тегишли бошқа маълумотлар ошкор этилмаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин