Инглиз клублари лига тизимининг иккинчи тоифаси бўлган EFL чемпионатининг (чемпионшип) янги мавсумини бошлар экан, Блэкберн Роверс стадионда ўйинларга ташриф буюрадиган мусулмон мухлислар учун махсус намозхоналар очилишини эълон қилди.
Бу хабар чоршанба куни Карабао кубоги доирасида "Хартлпул Юнайтед"га қарши мавсумнинг биринчи кечаси ўйини олдидан эълон қилинди.
“Ушбу чоршанба куни Хартлпул Юнайтет жамоасига қарши уй ўйинимизга ташриф буюрадиган мусулмон мухлислар! Биз тушунамизки, сиз соат 20:55 да шом намозини ўқишингиз керак. Илтимос, стюарддан йўл-йўриқ сўранг, чунки биз намоз ўқишларинг учун алоҳида жой тайёрлаб қўйганмиз”, деб ёзди Блекберн Роверс ўзининг Тwitter’даги расмий саҳифасида.
Клубнинг бу ҳаракати ижтимоий тармоқларда кўпчиликнинг олқишига сазовор бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашувда мезбонлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин