11:42 / 14.08.2022
3 997

Вафо қилмаган тахт ёхуд саргардонликда қолган президент

Вафо қилмаган тахт ёхуд саргардонликда қолган президент
Шри-Ланканинг собиқ президенти Ражапакса бир ойдан бери уй топа олмаяпти. Дастлаб у Малдив оролларига, у ердан Сингапурга, кеча эса Таиландга учиб келди.

Таиланд бош вазири дипломатик паспорт эгаси сифатида собиқ президент ўз мамлакатида 90 кун қолиши мумкинлиги, бироқ унга сиёсий фаолият билан шуғулланиш тақиқланганини айтди.

"Дастлаб Ражапаксанинг самолёти Пхукет курорт оролига қўниши керак бўлган. Аммо маълумотлар сизиб чиқиши мумкинлиги сабабли хавфсизликни таъминлаш осонроқ бўлган улкан мегаполис – Бангкокга қўниши бўйича қарор қилинган", — деб ёзади Bangkok Post.

Аэропортда уни Таиланд хавфсизлик кучлари кутиб олди ва меҳмонхонагача кузатиб қўйди. Ҳозирда у ўша ерда фуқаролик кийимидаги полициячилар ҳимоясида. Шу билан бирга, собиқ президентга хавфсизлик нуқтаи назаридан ташқарига чиқмаслик тавсия қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Вафо қилмаган тахт ёхуд саргардонликда қолган президент