АҚШ Мудофаа вазирлигининг Колумбия округидаги таҳлилий маркази тадқиқотчиси Жанна Мантуанинг айтишича, Украинадаги жанглар оқибатлари Америка ҳарбий ҳамжамиятига мутлақо кутилмаган тарзда таъсир қилиши ва ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари кўпайишига олиб келиши мумкин.
У асосий сабаб сифатида АҚШлик ёлланмаларнинг шафқатсиз зарбалар остида қолгани деб кўрсатди. Украинадаги уруш Ироқ ёки Афғонистондаги урушларга ўхшамайди. У ерда ёлланма аскарларнинг устунликлари анча кам ва улар ўзларидан устун кучга қарши шиддатли жангларда қатнашадилар.
Украинадан қайтган ҳарбий хизматчилардан бирининг айтишича, у илгари ҳеч қачон бундай қарама-қаршиликни кўрмаган. Россия иттифоқчи кучлари олдида Толибон* (БМТ санкциялари остида) шунчаки ҳаваскор.
"Бу ерда бизни доимий равишда самолётлар ва дронлар бомбардимон қилишмоқда. Танклар, бронетранспортёрлар, пиёда жанговар машиналар, сиз тасаввур қилишингиз мумкин бўлган ҳамма нарса бу ерга кўчирилди...
Улар жуда яхши жиҳозланган, ҳаво ҳимоя кучлари ва ўт очиш нуқталарини босиш воситалари бор. Бу ғалатаи бўлса ҳам, менда ўзимизнинг эски душманимизга нисбатан ҳурмат туйғуси пайдо бўлди", деди ёлланма аскар.
Бундан ташқари, Мантуанинг сўзларига кўра, Украинада америкаликлар душманни "инсонийликдан маҳрум қилиш"га қодир эмас. Яқин Шарқда улар душмандан "узоқлашиши" мумкин эди. Украинада улар “анъанавий душман” образига мос келмайдиган европаликлар билан урушмоқда... “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин