
Россия Молия вазирлиги Миллий фаровонлик жамғармаси (ФНБ) маблағларини тўлдириш ва сарфлаш учун бюджет қоидаси доирасида юан, ҳинд руписи ва турк лираси ҳамда дўст мамлакатларнинг бошқа валюталаридан фойдаланиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бу Марказий банкнинг 2023 йилга ҳамда 2024 ва 2025 йилларга мўлжалланган “Ягона давлат пул-кредит сиёсатининг асосий йўналишлари” лойиҳасидан келиб чиқади.
“Россия Молия вазирлиги ФНБ маблағларини дўст мамлакатлар валюталарида (юан, рупий, турк лираси ва бошқалар) тўлдириш/харажат қилиш учун бюджет қоидасининг оператив механизмини жорий этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Агар у қабул қилинса, бюджет қоидаси яна контрсиклик тарзда рубл курсига таъсир қилиши мумкин бўлади”, дейилади регуляторнинг чораклик ҳисоботида.
Ҳужжат санкциялар туфайли нефт ва газдан қўшимча даромад олиш учун доллар ва евро сотиб олишнинг иложи йўқлигидан далолат беради.
Июл ойида Миллий бойлик фонди ҳажми 1,4 триллион рублга ошиб, 12,1 триллион рублга етди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар