14:23 / 16.08.2022
946

Трамп тинтув пайтида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни сўради

Трамп тинтув пайтида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни сўради
Унинг айтишича, ФҚБ ходимлари тинтувлар чоғида қатнашишга ҳеч кимга, жумладан, адвокатларга ҳам рухсат бермаган.
Аввалроқ трампнинг Флоридадаги уйи тинтув қилингани ва бунинг сабаби очиқлангани маълум қилинганди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ўзининг Мар-а-Лагодаги қароргоҳида тинтув ўтказиш чоғида Федерал қидирув бюроси ходимлари томонидан олиб қўйилган ҳужжатларни қайтариб беришни талаб қилди.

«Мен бу ҳужжатларни зудлик билан олинган жойга қайтаришни чин дилдан сўрайман. Раҳмат!» деб ёзган Трамп ўзи яратган Truth Social ижтимоий тармоғида.

“Wall Street Journal”нинг ёзишича, собиқ президентнинг мулкида тинтув ўтказилганда ФҚБ ходимлари 11 та махфий ҳужжатлар тўплами, шунингдек, ҳужжатлар, фотосуратлар ва эслатмалар солинган 20 га яқин қутиларни олиб қўйган. Мусодара қилинган ҳужжатлар орасида Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Рожер Стоуннинг афв этилиши ҳақидаги фармон ҳам бор бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп тинтув пайтида олиб қўйилган ҳужжатларни қайтаришни сўради