Фото: Коммерсантъ
Уфанинг Советский туман суди 16 август, сешанба куни ДДТ рок гуруҳи раҳбари Юрий Шевчукни РФ қуролли кучларини омма олдида «обрўсизлантириш»да айбдор деб топди ва мусиқачини 50 минг рубл миқдорида жаримага тортди. Ҳимоя томони ҳукм устидан шикоят қилади. Шевчук суд мажлисида иштирок этмаган. Ўз баёнотида у коронавирус билан касалланган одам билан алоқада бўлгани учун карантинда эканлигини айтди.
Ҳукм эълон қилинишидан аввал «Агора» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков Юрий Шевчукнинг урушга қарши баёнотини эълон қилди. «Мен, Юрий Шевчук, ҳар доим, ҳар қандай мамлакатда ва исталган вақтда урушларга қарши бўлганман. Мен Донбассда давом этаётган саккиз йиллик урушга ва Украинадаги ҳозирги МҲАга ҳам қаршиман», дейилади баёнотда.
Уфа суди 5 август куни Юрий Шевчукнинг маъмурий ишини кўриб чиқишни бошлади. Мусиқачига баённома 18 май куни Уфадаги ДДТ концертидан кейин тузилган. Полиция маълумотларига кўра, иш «рок мусиқачисининг концерт вақтидаги провокацион баёнотлари юзасидан» очилган.
Шевчук концерт давомида, хусусан, ватан ва президент ҳақида гапириб ўтган: «Ватан, дўстлар, бу президентдан иборат эмас. Ватан - вокзалда картошка сотаётган кекса ёшли камбағал аёл. Мана шу ватан». Юрий Шевчук, шунингдек, Украинадаги можаро туфайли унинг юраги қаттиқ оғриётганини айтди. «Биз урушга қаршимиз», деди у.
Июль ойида «Фонтанка» нашри Юрий Шевчук чиқишлари расмийлар томонидан номақбул деб топилган россиялик мусиқачилар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берган эди. Апрель ойида Тюмендаги ДДТ концерти бекор қилинди. Шунда Шевчук бунга гуруҳнинг Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлаш рамзига айланган Z ҳарфи билан залда чиқиш қилишдан бош тортгани сабаб бўлган, деб тахмин қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди