1 051
АҚШ қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказиб, ядровий тийиб туриш кучларини текширди
Фото: Anadolu Agency
АҚШ 16 август, сешанба куни ядровий тийиб туриш қуролининг жанговар шайлигини текшириш учун Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасини яна бир марта синовдан ўтказди, деб ёзади «Интерфакс» АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари Глобал зарба қўмондонлигига таяниб.
Бир нечта ядровий жанговар каллакларни ташишга қодир ракета «ядро кучлари шайлигини намоён қилиш ҳамда миллий ядровий тийиб туриш тизимининг ҳалокатли ва самаралилигига ишонч ҳосил қилиш учун» Калифорния штатидаги Америка Космик кучлари базасидан Тошкент вақти билан 12:49 да учирилган.
Маълумотларга кўра, ракета жанговар каллаклари 6,76 минг км масофани босиб ўтиб, Тинч океани марказий қисмида жойлашган Кважалейн атолли яқинида Америка полигонидаги нишонга бориб теккан.
12 минг км масофали Minuteman III АҚШ стратегик ядро кучлари таркибида шахтадаги базага таянувчи ягона қитъалараро баллистик ракета ҳисобланади.
Айни пайтда АҚШ тасарруфида 400 та шундай ракета бўлиб, уларнинг ҳар бири учтагача ядровий жанговар каллакларни таший олади. Ушбу ракеталар 341-ракета қаноти таркибида Монтана штатидаги Малстром авиабазаси, 90-ракета қаноти таркибида Вайоминг штатидаги Уоррен авиабазаси ва 91-ракета қаноти таркибида Шимолий Дакота штатидаги Майнот авиабазаси яқинидаги позицияларда жанговар навбатчиликни олиб боради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»