19:30 / 17.08.2022
1 389

ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзоларини қўлга олди

ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзоларини қўлга олди
Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий”* халқаро террорчилик ташкилоти ячейкаси фаолиятининг олдини олди.

Россия ФХХ ходимларининг мувофиқлаштирилган хатти-ҳаракатлари натижасида Джанкой, Ялта шаҳарларида олти нафар Россия фуқаросидан иборат террорчилик ташкилоти яширин ячейкасининг фаолиятига чек қўйди”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, улар Украинадаги эмиссарлар кўмагида Россияда террорчилик ақидаларини тарқатиш ишларини олиб боришган ва ўз сафларига маҳаллий мусулмонларни жалб қилишган.

Қўлга олинганларнинг уйидан Россияда тақиқланган материаллар, алоқа воситалари ва электрон ахборот ташувчи воситалар мусодара қилинган.

Ҳозир уларга қарши Россия Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган.

“Ҳизб ут-Таҳрир ал Исломий”* дунёнинг кўплаб мамлакатларида тақиқланган. Россияда у Олий суднинг 2003 йилдаги қарори билан тақиқланган.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган халқаро террорчилик ташкилоти

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ФХХ Қримда “Ҳизб ут-Таҳрир”* аъзоларини қўлга олди