Фото: «ТАСС»
Россияда Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун тергов изоляторларида сақланаётган гумонланувчилар ва айбланувчиларни ёллаш бошланди. Бу ҳақда маҳкумлар ва уларнинг оилаларига ёрдам берувчи «Русь сидяшчая» хайрия жамғармаси асосчиси, ҳуқуқ ҳимоячиси Ольга Романова маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Романованинг сўзларига кўра, бундай ҳолларда жиноят ишлари тўхтатилади. Ҳуқуқ ҳимоячиси Подмосковьедаги бир нечта тергов изоляторларида бўлган муайян ҳолатлардан хабардор эканини таъкидлади, аммо бу «ҳаммада жойда бошланган бўлиши керак», деб тахмин қилди.
«Гулагу.нет» лойиҳаси асосчиси Владимир Осечкин шундай амалиёт мавжудлигини тасдиқлади. Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг ишонч телефонига Москва шаҳри ва вилояти, Санкт-Петербург, Рязань, Тверь ва Брянскдаги шундай ҳолатлар ҳақида маълумот келиб тушган.
ОАВларда июль бошида Вагнер хусусий ҳарбий компанияси Россия колонияларидаги маҳбусларни ёллаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Компания вакиллари мамлакатнинг 13 та минтақасидаги 21 та колонияда боргани хабар қилинган.
«Медиазаона» маълумотларига кўра, маҳбуслар орасида ташвиқот олиб бориш учун бизнесмен Евгений Пригожиннинг шахсан ўзи ҳам борган, у Вагнер хусусий ҳарбий компанияси эгаси ҳисобланади. Жанговар ҳаракатларда қатнашиш эвазига маҳбусларга 100 минг рубль маош, мукофот пуллари, улар ҳалок бўлган тақдирда, оилаларига тўловлар, шунингдек, якунда аминистия ваъда қилинган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади