21:30 / 18.08.2022
1 742

Внуково аэропортида 225 кг олтин контрабандасининг олди олинди

Внуково аэропортида 225 кг олтин контрабандасининг олди олинди
Москвадаги Внуково аэропортида умумий қиймати 800 миллион рублга тенг бўлган 225 кг олтин контрабандасининг олди олинди, деб хабар қилмоқда Россия Федерал Божхона хизмати.

Внуково аэропортида 225 кг олтин ва уни олиб кетаётган 6 нафар курер тезкор ходимлар томонидан қўлга олинди. Олтинлар 45 та қуйма ёмбидан иборат эди.

Уларни олиб чиқиш учун контрабандачилар икки гуруҳга бўлинган. ️Биринчи гуруҳ Ереванга чипта олган, иккинчиси эса - Дубайга.
Ереван танлангани бежиз бўлмаган, Арманистон ЕОИИ таркибига кирувчи давлат фуқаролари юклари божхонада жиддий текширилмайди.

Барча текширувлардан сўнг шериклар аэропортнинг нейтрал ҳудудида учрашишди, сумка алмашишди ва самолётга чиқишди. Ўшанда улар божхоначилар томонидан қўлга олинган.

Айни дамда контрабанда бўйича Россия ЖКнинг 226.1 банди бўйича тўртта жиноий иш қўзғатилган. Жиноятчилар 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Внуково аэропортида 225 кг олтин контрабандасининг олди олинди