07:50 / 20.08.2022
1 494

Ўзбекистон ҳарбийлари - "АрМИ-2022"да энг кучли учликда

Ўзбекистон ҳарбийлари - "АрМИ-2022"да энг кучли учликда
Бугун “АРМИЯ–2022” халқаро ҳарбий-техник форуми ва Халқаро армия ўйинлари қўшма матбуот марказида ОАВ вакиллари учун ҳар кунги брифингда “Армия ўйинлари-2022” бош ҳаками, генерал-полковник Александр Ленцов мусобақанинг олтинчи куни натижаларини маълум қилди.

Кеча, 18 август куни “От марафони” мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди, 23та тур бўйича мусобақалар ўтказилди. Ўйин майдончаларига кун давомида 155 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрди”, — деди ўйинлар бош ҳаками.

Ўзбекистонда якунига этган “Отлар марафони” мусобақасида Мўғулистон чавандозлари энг яхши деб топилди, Россия ва Ўзбекистон иккинчи, Зимбабве терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Вьетнам пойтахтида “Авария ҳудуди” авария-қутқарув гуруҳлари мусобақаси якунланди. Шоҳсупанинг энг юқори поғонасини Россия ва Вьетнам бўлишди. “Кумуш”ни Беларусь, “бронза”ни эса Мали терма жамоаси қўлга киритди.

Кабардино-Балкар Республикасининг Терскол қишлоғида ўтказилаётган “Элбрус ҳалқаси” тоғли бўлинмалари биринчи босқичи мусобақаси бўлиб ўтди. Бугунги кунда Россия етакчилик қилмоқда, ундан кейин Ўзбекистон ва Хитой.

Санкт-Петербургда “Ҳарбий тиббий эстафета” мусобақаси давом этмоқда. “Индивидуал маҳорат” босқичининг тўртинчи машқини якунлаганидан сўнг кучли учлик ўзгаришсиз қолди – Россия, Ўзбекистон ва Беларусь.

Арманистонда “Жаҳон жангчиси” танловида “Эрудит” иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Биринчи ўринни Беларус, иккинчи ўринни Россия, учинчи ўринни Қозоғистон эгаллади.

Беларуснинг Брестский полигонида бўлиб ўтаётган “Қутб юлдузи” махсус бўлинмалари мусобақасида 13 та машғулот натижаларига кўра Беларус жамоаси етакчилик қилмоқда, ундан кейин Россия ва Ўзбекистон.

Ўзбекистон “Фориш” полигонида “Қурол устаси” мусобақасида иштирок этаётган жамоалар 23 мм калибрли ЗУ-23 зенит қуролини таъмирлаш бўйича баҳслашди. Икки босқич якунларига кўра, Ўзбекистон мутахассислари етакчи ўринни эгаллаган бўлса, Россия ҳарбий хизматчилари иккинчи натижани кўрсатмоқда.

Қозоғистон Республикасида “Тунги спринт” – “Артиллериядан отиш усталари” танловининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Жойлар қуйидагича тақсимланди: Қозоғистон, Россия, Озарбайжон.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Россиянинг ғаввослар жамоаси 2021 йил натижасини 5 дақиқа 6 сонияга яхшилаган ҳолда янги рекорд ўрнатди.

Дастлабки натижаларга кўра, айни дамда умумжамоа ҳисобида Россия пешқадам, Беларус ва Ўзбекистон учинчи ўринда", – деди Халқаро армия ўйинлари бош ҳаками.

Брифинг сўнгида Ўзбекистондан Армия ўйинлари бош ҳакамлар ҳайъати аъзоси полковник Раҳматулло Раҳмонов, Армия бош ҳакамлар ҳайъатининг Жазоирдан вакил, полковник Моҳамед Икербан, шунингдек, видео-конференция алоқа орқали – “Содиқ дўст” (Ўзбекистон) ва “Тартиб посбони” (Россия) танловлари бош ҳакамлари сўзга чиқишди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон ҳарбийлари - "АрМИ-2022"да энг кучли учликда