17:11 / 20.08.2022
1 192

Ўзбек разведкачилари “АрМИ-2022"ни рекорд билан бошлади

Ўзбек разведкачилари “АрМИ-2022"ни рекорд билан бошлади
“АрМИ—2022” халқаро армия ўйинлари доирасида Россиянинг Новосибирск шаҳрида ўтказилаётган “Қўшинлар разведкаси аълочиси” мусобақасининг 1-босқичи якунланди.

Биринчи босқич давомида разведка гуруҳининг жанговар вазифани бажаришга тайёргарлиги, пиёдалар жанговар машинасини қийин шароитларда ҳайдаш, платформага жойлаш ва ундан чиқиш, душман ҳудудига ўқ-дориларни етказиш, газ ниқоб қийиш, ярадорга биринчи ёрдам кўрсатиш ва жанг майдонидан уни эвакуация қилиш каби шартлар бажарилди.

Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мазкур босқични муваффақиятли якунлаб, 15 та давлат ичида иккинчи ўринни эгаллади.
Ҳозирча мусобақа иштирокчиларининг кетма-кетлиги қуйидагича:
• Россия — 1-ўрин;
• Ўзбекистон — 2-ўрин;
• Ҳиндистон — 3-ўрин;
• Камерун — 4-ўрин;
• Беларус — 5-ўрин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбек разведкачилари “АрМИ-2022"ни рекорд билан бошлади