22:48 / 22.08.2022
1 616

Жозеп Боррел россияликларнинг Европага кириши тақиқланишига қарши чиқди

Жозеп Боррел россияликларнинг Европага кириши тақиқланишига қарши чиқди
Фото: Reuters
Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел иттифоқ ҳудудига россияликларнинг кириши тақиқланишига қарши чиқди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

«Барча россияликларнинг киришини тақиқлаш – ёмон фикр», — деди Боррел.

Унинг фикрича, ЕИ «олигархлар» учун чегараларини ёпиши керак, лекин ватанидан қочиб кетишни истаётган россияликлар кўп эканлигини ёдда тутиши лозим.

ЕИнинг айрим мамлакатлари виза беришни тақиқлаш учун маълум чораларни кўрди, буни ЕИнинг бошқа мамлакатлари қўллаб-қувватламайди ва аввал бу чораларни Евроиттифоқ даражасида муҳокама қилган маъқул эди, дея қўшимча қилди Боррел.

Украина президенти Володимир Зеленский август ойи бошида Россиянинг ўз мамлакатига бостириб кириши учун санкциялар қўллашга чақирганидан сўнг, русларга Европа визаларини беришни тўлиқ тақиқлаш зарурлиги ҳақидаги муҳокама қайта бошланди.

Чехия, Эстония, Латвия ва Литва ҳукуматлари ҳам қаттиқ чекловлар тарафдори бўлиб турибди. Шенген визалари беришни чеклаш масаласи август ойи охирида ЕИ кенгашида муҳокама қилинади.

Германия канцлери Олаф Шолц РФ фуқароларига виза беришни бутунлай тақиқлашни қўллаб-қувватламаслигини айтиб, сиёсий таъқиб туфайли мамлакатни тарк этишга мажбур бўлган россияликлар ҳақида эслатди.

«Биз қабул қилаётган барча қарорларимиз уларнинг озодликка эришиш ва Россиядаги диктатурадан қутулиш учун мамлакатни тарк этиш жараёнини мураккаблаштирмаслиги керак. Бу рус халқининг уруши эмас, бу Путиннинг уруши», - деди Шолц.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жозеп Боррел россияликларнинг Европага кириши тақиқланишига қарши чиқди