Эстония ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Москва Украинани қўллаб-қувватлаётгани учун Таллинга босим ўтказишга ҳаракат қилмоқда.
Эстония россиялик тарғиботчи Дарья Дугинанинг ўлимига жавоб қайтарди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Урмас Рейнсалу Россия Федерацияси ФСБнинг воқеага украиналик Наталя Вовкнинг алоқадорлиги ва унинг Эстонияга учиб кетиши ҳақидаги баёнотини провокация деб атади.
"Эстония ФСБ баёнотларини Россия Федерациясининг провокацияси деб ҳисоблайди. Бизда бунга қўшимча ҳеч нарса йўқ", - дея хулоса қилди Рейнсалу.
Дарья Дугинанинг ўлими: нима маълум?
“Рус дунёси” мафкурачиси Александр Дугиннинг қизи Дарья Дугина 20 август куни Москва вилоятида машинаси портлатиб юборилиши оқибатида ҳалок бўлганди. Журналистларга маълум бўлишича, портлаш машина таг қисмига ўрнатилган бомба туфайли содир бўлган.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маслаҳатчиси Михаил Подолякнинг фикрича, Дугина автомобилининг портлаши Россиянинг ички инқирози бошланганидан далолат беради. Унга кўра, мамлакатда турли сиёсий гуруҳлар ўзаро жанг бошламоқда.
Бир кун ўтгач, Россия Федерацияси ФСБ Александр Дугиннинг қизи - Дарьянинг қотили фош қилинганини иддао қилди. Махсус хизмат қотиллик ижрочиси сифатида Украинанинг 43 ёшли фуқароси Наталья Вовкни (Шабан) айбламоқда. Даъвога кўра, қотиллик арафасида аёл 12 ёшли қизи билан Россияга келган.
Россиялик тарғиботчиларнинг таъкидлашича, Вовк илгари Украинанинг “Азов” баталёнида хизмат қилганини айтишган.
Бироқ “Азов” полкининг таъкидлашича, "ФСБ томонидан россиялик тарғиботчи Дугиннинг қизига қарши теракт бўйича тергов бўйича ҳисоботида исми ва ҳарбий гувоҳномаси эълон қилинган аёлнинг “Азов” полкига ҳеч қандай алоқаси йўқ ва ҳеч қачон бўлинмада хизмат қилмаган".
Кейинроқ турли манбалар, жумладан, Давлат Думаси депутати Евгений Попов ҳам, Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко ҳам эълон қилинган ҳужжатни “сохта” деб атаган эди. Аёлнинг синглиси РИА Новостига берган изоҳида, Наталья ногиронлиги сабабли армияда хизмат қила олмаслигини айтган.
Марҳумнинг дўстлари, содир бўлган воқеа буюртма қотилликдан бошқа нарса эмаслигига аминлар, унинг асосий нишони Дарья Дугина эмас, балки унинг отаси бўлган.
"Уларнинг асосий душманлари ғарбпараст, европа ва либерал лобби кучларидир. Душманлар жуда кўп бўлган, эҳтимол улар аввал ҳам таҳдид қилгандир", - деган Сергей Александров.
Шуниси қизиқки, Дугина машинасини қўйган VIP-тураргоҳда бирорта видеокамералар ишламаган.
Америкалик сиёсий эксперт Глен Бек Дугинни "дунёдаги энг хавфли одам" деб атаган. Ғарбда Александр Дугин "рус дунёси"нинг асосий мафкурачиси ҳисобланади.
Евроосиё империяси, шарқий славянлар ва умуман, Евроосиёдаги барча халқларни янги қудратли империяга бирлаштириш ғоялари Дугиннинг асосий назариясидир. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди