АҚШ фуқаролари зудлик билан Украинадан чиқиб кетишга чақирилди

Фото: Pxhere.com
АҚШ Давлат департаменти ва Киевдаги элчихонаси Украинада жанговар ҳаракатлар кучайиб кетишидан хавотирда. Шу муносабат билан Украинада бўлган барча америкаликлардан зудлик билан чиқиб кетиш сўралди.
Давлат департаменти ва дипломатлар Америка разведкаси маълумотларига асосланишаётгани айтилмоқда.
Элчихона тасдиқлаган маълумотга кўра, яқин кунлар ичида Украинадаги фуқаролик инфратузилмалари ва давлат объектларига зарбалар берилиши эҳтимоли юқори. Мамлакатни тарк этиш учун, агар хавфсиз бўлса, имкон қадар ер усти транспортидан фойдаланиш тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 август — Украина мустақиллиги куни.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!АҚШ Давлат департаменти ва Киевдаги элчихонаси Украинада жанговар ҳаракатлар кучайиб кетишидан хавотирда. Шу муносабат билан Украинада бўлган барча америкаликлардан зудлик билан чиқиб кетиш сўралди.
Давлат департаменти ва дипломатлар Америка разведкаси маълумотларига асосланишаётгани айтилмоқда.
Элчихона тасдиқлаган маълумотга кўра, яқин кунлар ичида Украинадаги фуқаролик инфратузилмалари ва давлат объектларига зарбалар берилиши эҳтимоли юқори. Мамлакатни тарк этиш учун, агар хавфсиз бўлса, имкон қадар ер усти транспортидан фойдаланиш тавсия этилган.
Эслатиб ўтамиз, 24 август — Украина мустақиллиги куни.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…