Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланган илк кезларда Вашингтон Киевга фақат кўчма қуроллар етказиб берди, чунки Оқ уй “Украина тезда ютқазади”, деб ҳисоблаган эди. Бу ҳақда “The Washington Post” Пентагондаги исмини ошкор этмаган манбасига таяниб хабар берган.
Нашр суҳбатдошининг айтишича, Қўшма Штатлар Украинага Stinger ва Javelin кўчма қуролларини етказиб берган. Бунинг сабаби, Қўшма Штатларнинг Россия Федерациясининг тезкор ғалабасига ишончи комил бўлган.
Мақола муаллифлари Украина Қуролли кучларида артиллерия учун техника ва ўқ-дорилар чекланганини таъкидлаган. Бу АҚШ ва унинг иттифоқчиларини “Киевнинг захирасини тўлдиришга” мажбур қилган.
Россия 24 февралдан бери Украинада ҳарбий махсус операция ўтказмоқда. Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, якуний мақсад Донбассни озод қилиш ва Россиянинг ўз хавфсизлигини кафолатлайдиган шарт-шароитларни яратишдир. Иттифоқчи кучлар аллақачон Луганск Халқ Республикаси ва Донецкнинг муҳим қисмини, жумладан, Волноваха, Мариуполь ва Святогорскни тўлиқ озод қилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?