08:25 / 26.08.2022
1 271

Норвегия ва Буюк Британия Украинага микродрон етказиб беради

Норвегия ва Буюк Британия Украинага микродрон етказиб беради
Норвегия Мудофаа вазирлиги Буюк Британия Украинага жўнатиш учун Норвегияда ишлаб чиқарилган Black Hornet микродронларини олишини маълум қилди.

Вазирлик баёнотида айтилишича, Буюк Британия Украинага хайрия қилиш учун сотиб олган микродронларнинг қиймати 9,1 миллион долларни ташкил қилади.

Норвегия шунингдек, Буюк Британия ҳомийлигидаги ёрдам фондига 42 миллион доллар ажратади, бунда учувчисиз аппаратларни сотиб олиш ҳамда Украина армияси учун тайёргарлик кўриш киради.

Украина Россия ҳужумларидан мудофаа қилиш учун ҳарбий техника талаб қилганидан кейин Норвегия ва Буюк Британия ҳаракатга киришди.

Норвегияда ишлаб чиқарилган, кузатув ва мақсадни аниқлаш функсияларига эга Black Hornet микродронлари саноатнинг илғор технологиялари қаторига киради ва улардан АҚШ, Буюк Британия ва баъзи НАТО давлатлари томонидан фаол фойдаланилади.

Норвегия мудофаа вазири Бёрн Арилд Грамнинг айтишича, Black Hornet дронлари мустаҳкам, ишончли ва аниқлаш қийин, шаҳар шароитида фойдаланиш учун мос.

Грамга кўра, Ғарб давлатлари Украинага ўз захираларидан ёрдам кўрсатган, бироқ Буюк Британия ва Норвегия ўртасидаги микродронларни етказиб бериш бўйича ҳамкорлик алянс мамлакатлари Украинани қандай қўллаб-қувватлаши мумкинлиги борасида янги “йўналиш”ни кўрсатмоқда.

Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес бу борада қилган баёнотида Норвегия ва Буюк Британиянинг Украина билан “елкама-елка” туришини ва бу учувчисиз самолётлар жанг майдонида украинларга “ҳаётий” устунлик беришини айтди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Норвегия ва Буюк Британия Украинага микродрон етказиб беради